Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Иқтисод 25/08/2025 Toyloq Toza Hudud «Терекли» қазилма участкаси бўйича аукционда 81,8 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлди

Toyloq Toza Hudud «Терекли» қазилма участкаси бўйича аукционда 81,8 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19 август куни E-auksion платформасида Тошкент вилояти Ахангаран туманида жойлашган «Терекли» участкасида геологик қидирув ишларини ўтказиш ҳуқуқи учун аукцион бўлиб ўтди.

Танлов 11 соат 50 дақиқа давом этди ва 377 қадамдан кейин якунланди. Ғолиб — Toyloq Toza Hudud компанияси бўлиб, у 81,8 млрд сўм (тахминан 6,5 млн доллар) таклиф қилди. Бу эса бошланғич баҳодан (4,12 млрд сўм ёки 330 минг доллар атрофида) қарийб 20 баробар юқори.
Участка майдони — 65 гектар.
Тахминий олтин захираси — 2 тонна.
Манзил — Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жануби-шарқда.

Шунингдек, охирги кунларда бошқа қатор олтин конлари бўйича ҳам аукционлар ўтказилди:

15 август — «Акказат» участкаси (926 га, 5 тонна олтин захираси), ғолиб — Bargi Sabz Import Export. Таклиф — 24,92 млрд сўм (бошланғич баҳодан 6 баробар юқори).

14 август — «Четтик» участкаси (1314 га, 4,57 тонна захира), ғолиб — Zhongcheng Mining. Таклиф — 35,6 млрд сўм (8,6 баробар кўпроқ). Компания 2025 йил 8 августда рўйхатдан ўтган, таъсисчиси Ши Чунхуань.

20 август — Навоий вилоятидаги «Темирчи» участкаси (6 тонна олтин захираси), ғолиб — Zauris. Таклиф — 67,8 млрд сўм.
Toyloq Toza Hudud 2018 йил апрель ойида Янгиёл шаҳрида рўйхатдан ўтган. Асосий фаолияти — ихтисослаштирилган қурилиш ишлари. Таъсисчи Камгар Камбиз 10 дан ортиқ компанияларда улушга эга.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР