Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
“ToshTech” техника университети ташкил этилади

“ToshTech” техника университети ташкил этилади

“ToshTech” техника университети ташкил этилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университети ташкил этилади.

Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади

2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.

2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.

2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.

2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг