«Тошшахартрансхизмат» автобус ҳаракат интерваллари ортиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
«Тошшахартрансхизмат» автобус ҳаракат интерваллари ортиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда йўл-транспорт вазияти мураккашлашган ва шаҳар кўча-йўл тармоғида ҳаракат қийинлашгани боис, бир қатор автобус йўналишларида тасдиқланган жадвалдан четлашиш, шу жумладан ҳаракат интерваллари ортиши мумкин. Бу ҳақда «Тошшахартрансхизмат» акциядорлик жамияти хабар қилди.
Компания шахсий автомобилларни бошқарувчиларга йўл шароитларини ҳисобга олиш ва фурсат бўлганда, қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликка чақирув йўллади.
Шунингдек, тезлик талабларига ўта ҳушёр бўлишларини таъкидди.
Пиёдаларга йўлни кесиб ўтишда юқори эҳтиёткорликка амал қилиш тавсия қилинмоқда.
Шаҳар йўлларига тирбандликларни олдини олиш мақсадида пойтахт аҳолиси имконият бўлса, жамоат транспортидан фойдаланиши тавсия қилинади.