Валюта курслари 25/07/2025
$1 – 12653.48
UZS – -0.85%
€1 – 14871.64
UZS – -0.71%
₽1 – 159.75
UZS – -1.79%
Қидириш
Технологиялар 25/07/2025 «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва “HUAWEI TECH. INVESTMENT TASHKENT” ИП МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва “HUAWEI TECH. INVESTMENT TASHKENT” ИП МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ-59-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 мартдаги “Тошкент шаҳрида жамоат транспортини бошқаришнинг ягона интеллектуал тизимини жорий этиш тўғрисида”ги PQM--147/8-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2025 йил 24 июль куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ва “HUAWEI TECH. INVESTMENT TASHKENT” ИП МЧЖ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ушбу меморандум доирасида синов тариқасида шаҳар йўналишли автобусларига йўл ҳаракати қоидалари бузилишини аниқловчи фото ва видео қайд этиш қурилмалари ўрнатилиши режалаштирилган. Мазкур ташаббус жамоат транспорти ҳаракатини тўғри ташкил этиш, шаҳар кўчаларида ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда қоидабузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Учрашувда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ номидан Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Р. С. Шамурадов бошчилигидаги жамоа, “HUAWEI TECH. INVESTMENT TASHKENT” ИП МЧЖ томонидан эса Бош директор жаноб Тан Сяосан раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.

Лойиҳа натижасида жамоат транспорти тизимининг самарадорлиги ошиши, йўловчиларга янада қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг