Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида келиб чиққан ёнғин бартараф этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун соат 07:39 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар тушган.
Ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига соат 07:44 да етиб боришди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 08:14 да локаллаштирилди ва 08:51 да тўлиқ бартараф этилди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган.