Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ерости тоннели реконструкцияси якунланмоқда

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ерости тоннели реконструкцияси якунланмоқда

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги ерости тоннели реконструкцияси якунланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Яшнобод туманидаги Маҳтумқули кўчасида жойлашган ерости тоннелида реконструкция ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Лойиҳа 410 метр узунликдаги тоннелнинг ҳар икки томонини қамраб олади. Реконструкция доирасида умумий 8 минг квадрат метр майдонда металл конструкциялар ўрнатилмоқда, 5,2 минг квадрат метр юзага травертин тоши билан қоплама ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, тахминан 1 минг квадрат метр майдонда мармар ва цоколь ишлари бажарилмоқда. Қўшимча равишда 38 та декоратив панел ўрнатилиши кўзда тутилган.

Янгиланишдан кейин тоннель замонавий ва жозибадор кўриниш касб этади. Тунги вақтларда бу ерда янги архитектуравий ёритиш тизими ишлайди.

Тоннель устида жойлашган темирйўл ва автомобиль кўприкларига ҳам декоратив металл тўсиқлар ўрнатилмоқда.

Лойиҳани амалга оширишда 118 нафар мутахассис ва 6 та техника воситаси жалб этилган. Барча ишлар 5 ноябрга қадар тўлиқ якунланиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг