Валюта курслари 05/12/2025
$1 – 11963.23
UZS – 0.43%
€1 – 13970.66
UZS – 0.7%
₽1 – 155.35
UZS – 1.28%
Қидириш
Тошкентга Cингапурдан сайёҳлар билан биринчи чартер рейс етиб келди

Тошкентга Cингапурдан сайёҳлар билан биринчи чартер рейс етиб келди

Тошкентга Cингапурдан сайёҳлар билан биринчи чартер рейс етиб келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 7 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортида Cингапурдан махсус чартер рейс билан ташриф буюрган биринчи сайёҳлар гуруҳи кутиб олинди.

Жануби-Шарқий Осиёдан келган 120 нафарга яқин сайёҳ Ўзбекистонни ўзлари учун кашф этишади, тарихий ёдгорликларни зиёрат қилишади, мамлакатимиз маданияти ва анъаналари билан танишишади, шунингдек, унинг бетакрор табиий гўзалликларидан баҳраманд бўлишади.

Туризм қўмитаси Ўзбекистонни сайёҳлар учун ёрқин ва жозибадор манзил сифатида тарғиб этмоқда. Ташриф давомида меҳмонлар Тошкент ва Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилишлари, тарихий ёдгорликларни томоша қилишлари, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудлари гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Шунингдек, қўшни Тожикистонга саёҳат уюштириб, минтақанинг ранг-баранг табиати ва маданиятини кашф этиш имкониятига эга бўладилар.

Бу турдаги чартер парвозлар кириш туризмининг географиясини кенгайтиради, халқаро алоқаларни мустаҳкамлайди ва Ўзбекистонга бўлган барқарор қизиқишни шакллантиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг