Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Иқтисод 16/06/2025 Тошкентдан Даламанга тўғридан-тўғри рейсларнинг янги мавсуми очилди

Тошкентдан Даламанга тўғридан-тўғри рейсларнинг янги мавсуми очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Asialuxe Travel" “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” билан ҳамкорликда Тошкент – Даламан йўналиши бўйича Туркияга чартер рейсларининг янги мавсумини очди.

Бу маршрут ўзбекистонлик сайёҳлар учун йиллик анъанага айланди – Эгей денгизи соҳилидаги энг яхши курортлар: Мармарис, Фетҳие, Олудениз, Гўчекга тўғридан-тўғри йўл.

Биринчи рейснинг йўловчилари анъанага кўра Тошкент аэропортида тантаналар билан рўйхатдан ўтказилди, шунингдек, Даламан аэропортида ҳам уларни кутиб олиш маросими бўлди.

Даламанга рейслар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, "Asialuxe Travel" билан ҳамкорликда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси бортида чартер рейслари ҳар куни Анталияга, ҳафтада бир марта пайшанба куни Аланияга ва чоршанба кунлари Бодрумга амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг