Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 17/05/2025 Тошкентдаги вагон таъмирлаш депосида йирик ёнғин рўй берди

Тошкентдаги вагон таъмирлаш депосида йирик ёнғин рўй берди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳридаги Шимолий вокзал ҳудудида жойлашган вагон таъмирлаш депосида йирик ёнғин содир бўлди. Ёниш ҳақидаги хабар соат 23:58 да пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган.

Ёнғин кенг майдонни қамраб олган бўлиб, алоангалари узоқ масофадан кўринган. Яқин атрофдаги турар жой массивлари аҳолиси ҳаводаги қаттиқ ёнғин ҳиди ҳақида хабар беришган.

Ёнғинни ўчириш бўйича отрядлар воқеа жойига соат 00:03 да етиб келган. ФВБ маълумотига кўра, ёнғин 01:31 да локаллаштирилган, тўлиқ ўчириш ишлари эса 02:48 да якунланган.

Хайриятки, ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг