Тошкентдаги кучли шамол оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна бири реанимацияда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 23 май куни Тошкент шаҳрида кузатилган кучли шамол оқибатида икки киши жиддий жароҳат олди, улардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milliy телеканали 24 май куни эфирга узатилган «Миллар» дастурида маълум қилди.
Тиббиёт ходими Мурод Қодировнинг сўзларига кўра, жабрланганлардан бири шифохонага оғир аҳволда келтирилган ва қабул бўлимида вафот этган. Иккинчи беморда эса бош-мия жароҳати аниқланган. Узоқ давом этган жарроҳлик амалиётидан сўнг унинг аҳволи барқарор оғир деб баҳоланмоқда. Ҳозирда у реанимация бўлимида бўлиб, интенсив даволаш жараёни давом эттирилмоқда.
Репортажда келтирилишича, шамол оқибатида дарахтлар Spark автомобили ва автобус устига қулаган.