Тошкентдаги автобус бекатида МАN автобуси ёниб кетди, ҳеч ким жабрланмаган
Тошкентдаги автобус бекатида МАN автобуси ёниб кетди, ҳеч ким жабрланмаган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўзининг 5-автобус саройида содир бўлган ёнғин ҳақида изоҳ берди.
Компания матбуот хизматининг хабар беришича, 2026 йил 13 январь куни тахминан соат 02:03 да 01 903 ОJA давлат рақамига эга (сарой рақами 012) 2018 йилда ишлаб чиқарилган МАN А22 CNG автобуси ёниб кетди. Филиал навбатчи нозималари бу ҳақда соат 02:10 да 101 фавқулодда рақамига хабар беришди.
Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ўт ўчириш бўлинмаси соат 02:20да филиал ҳудудига етиб келган ва ёнғин соат 02:40да тўлиқ бартараф этилган.
Мазкур автобусга бириктирилган ҳайдовчи Махмудов Муроджон (1979 йилда туғилган, умумий иш стаж 10 йил, филиалда 3 йил) 101-сонли йўналишда ҳаракатланган бўлиб, 2026 йил 12 декабрь куни соат 04:16да навбатчи механиклар текширувидан ўтиб автобусни техник соз ҳолатда соат 05:33 да филиал ҳудудидан олиб чиққан ҳамда йўналишда қатновларни тўлиқ бажариб соат 22:00ларда якунлаган.
Шундан сўнг ҳайдовчи “Davron sifatli gaz” МЧЖ газ қуйиш шахобчасига бориб, автобусга газ қуйдирган ва соат 23:29 да филиал ҳудудига қайтиб келиб автобусни эшикларини ёпган ҳолда сафга қўйган.
Мазкур ҳолат Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Тергов натижалари кейинроқ эълон қилинади.