Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда ЙТҲ: Hongqi ва BYD тўқнашди, автомобильлардан бири иккига ажралиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 3 декабрь куни соат 10:25 да Олмазор туманидаги 20/3-уй қаршисида, Кичкина ҳалқа йўлида Hongqi ва BYD автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тўқнашув натижасида автомобильлардан бири жиддий шикастланиб, икки қисмга ажралиб кетди. Ҳар икки машина ҳайдовчиларига ҳодиса жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ФВВ билан ҳамкорликда текширув ишларини амалга оширмоқда.