Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида 64-сонли йўналиш бўйича ҳаракатланувчи йўловчи автобуси тўлиқ ёнди. Ҳодиса тафсилотлари пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси томонидан эълон қилинди.
20 июль куни соат 12:44 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушди.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Аниқланишича, ёнган автобус 18-автопаркка тегишли бўлган. Ёнғин натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва ҳолатнинг барча жиҳатларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.