Тошкентда Янги йил тадбирлари муносабати билан автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкентда Янги йил тадбирлари муносабати билан автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Янги йил байрам тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида автотранспорт ҳаракатига вақтинчалик чекловлар жорий этилади.
2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 15 январга қадар Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон ҳудудида ҳаракат чекланади. Хусусан, Зарафшон кўчасида Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси назорат-ўтказиш пунктидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган қисмда, Истиқлол кўчасида Амир Темур шоҳкўчасидан Буюк Турон кўчасигача бўлган оралиқда, шунингдек Буюк Турон кўчасида Истиқлол кўчасидан Ёшлар ижоди саройигача бўлган қismда автотранспорт ҳаракати чекланади.
2025 йил 17 декабрдан 2026 йил 5 январга қадар гастрономик-туристик Тарас Шевченко кўчаси ҳудудида ҳам ҳаракатга чекловлар амал қилади. Бу даврда Тарас Шевченко кўчасида Фидокор кўчасидан Нукус кўчасигача бўлган қисмида, шунингдек Саййид Барака кўчасида Ойбек кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган оралиқда автотранспорт ҳаракати чекланади.
Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш, йўл ҳаракати ташкил этилишидаги вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиш тавсия этилади.