Валюта курслари 05/09/2025
$1 – 12437.15
UZS – 0.51%
€1 – 14480.57
UZS – 0.39%
₽1 – 153.34
UZS – 0.14%
Қидириш
Тошкентда тунги туристик автобус йўналишлари йўлга қўйилади

Тошкентда тунги туристик автобус йўналишлари йўлга қўйилади
 

Тошкентда тунги туристик автобус йўналишлари йўлга қўйилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда пойтахтнинг туристик кўчаларини боғлайдиган тунги автобус йўналишлари ишга туширилади. Бу ҳақдаги қарор 3 сентябрь куни шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, транспорт брутто-контракт тизими асосида фаолият юритади ва янги йўналишларда йўлкира ҳақи шаҳар жамоат транспортининг амалдаги тарифлари даражасида белгиланади.

Автобуслар замонавий стандартларга жавоб беради: кондиционер, Wi-Fi, видео кузатув тизими билан жиҳозланади ҳамда ногиронлиги бўлган йўловчилар учун мослаштирилади.

Тошкент туризм бошқармасига транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси билан ҳамкорликда янги йўналишлар ҳақида аҳоли ва шаҳар меҳмонларини ОАВ, расмий сайтлар ва ижтимоий тармоқлар орқали фаол хабардор қилиш топширилди.

Қарор ижроси устидан назорат халқ депутатлари Кенгашининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда пойтахт ҳокимининг ўринбосарларига юклатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг