Тошкентда Транспорт вазирлиги биноси электрон аукционда 187,7 млрд сўмга сотилди
Тошкентда Транспорт вазирлиги биноси электрон аукционда 187,7 млрд сўмга сотилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтнинг Шайхантахур туманидаги Транспорт вазирлиги биноси учун электрон савдолар якунланди.
Бинонинг умумий майдони 5 851 кв. мни, ер участкаси эса 0,62 гектарни ташкил қилади.
Харидор объектдан шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ офис фаолияти ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга мажбур.
Лотнинг старт баҳоси 110,4 млрд сўмни ташкил этган. 1 соат 17 дақиқа давом этган савдоларда 14 та таклиф берилган. SamaradorМЧЖ 187,7 миллиард сўмлик таклиф билан ғолиб чиқди.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри (КТБР) маълумотларига кўра, компания 2017 йил 31 августда Қорақалпоғистонда рўйхатдан ўтган, устав капитали 25,7 млрд сўмни ташкил қилади. Асосий фаолият тури бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳисобланади.