Тошкентда «Tig’» махсус операцияси давомида 1700 дан ортиқ хавфли буюмлар мусодара қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 21 кун давом этган «Tig’» («Тиг») махсус операцияси якунланди. Унинг доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жамоат хавфсизлиги учун таҳдид солиши мумкин бўлган 1700 дан ортиқ буюмларни аниқлаб, мусодара қилдилар.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, 1631 нафар шахсдан 1614 та пичоқ, 17 та кастет, 19 та бейсбол калтаги, 7 та пневматик қурол, 2 та электрошокер ва бошқа турли хавфли буюмлар топилган ва олинган.
ИИББда таъкидланишича, ушбу операция орқали кўплаб жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.
Бошқарма шунингдек, совуқ қурол ёки унга тенглаштирилган буюмларни ноқонуний равишда олиб юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг бирдан беш баробаригача жарима ва бошқа жавобгарлик чораларига сабаб бўлишини эслатиб ўтди.