Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда Tesla электромобили ёниб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 17 апрель куни тунги соатларда Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманидаги Ялангач кўчасида Tesla русумидаги электромобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин ҳақида хабар соат 23:51 да келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув гуруҳлари беш дақиқа ичида ҳодиса жойига етиб бориб, соат 23:59 да ёнғинни тўлиқ бартараф этган. Яхшики, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Ҳозирги вақтда мутахассислар ёнғиннинг сабабларини аниқлаш ва етказилган моддий зарар миқдорини баҳолаш билан шуғулланмоқда.