Валюта курслари 12/03/2026
$1 – 12135.76
UZS – -0.18%
€1 – 14067.77
UZS – -0.7%
₽1 – 153.40
UZS – -0.38%
Қидириш
Тошкентда сояли иқтисодиётга қарши кураш бўйича форум бўлиб ўтмоқда

Тошкентда сояли иқтисодиётга қарши кураш бўйича форум бўлиб ўтмоқда

Тошкентда сояли иқтисодиётга қарши кураш бўйича форум бўлиб ўтмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтимизда Кавказ, Марказий Осиё ва Мўғулистон мамлакатлари солиқ идоралари раҳбарларининг III форуми бошланди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ҳамда ХВЖнинг КМОМ мамлакатлари салоҳиятини ривожлантириш Минтақавий маркази кўмагида ташкил этилди.

Форумнинг асосий мавзуси – яширин иқтисодиётни тартибга солиш, жаҳон тенденциялари ва минтақавий ўзига хослик масалаларидан иборат. Унда иштирокчилар солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш ва норасмий сектор улушини қисқартириш бўйича замонавий ёндашувларни муҳокама қилишмоқда.

Тадбирнинг очиш маросимида ХВЖ Буджет масалалари департаменти бўлими бошлиғи ўринбосари Маргарет Коттон, Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси Раиси Фаррух Пулатов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси Абдулазиз Хайдаров табрик сўзлари билан иштирок этди.

Форум доирасида яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича илғор халқаро тажрибалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

12–13 март кунлари бўлиб ўтаётган мазкур форум буджет даромадларини бошқариш соҳасида касбий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликдаги муносиб ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда икки томонлама учрашувлар орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим мулоқот майдони ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг