Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Туризм 20/08/2025 Тошкентда сайёҳ шикоятидан кейин рўйхатдан ўтмаган меҳмон уйи аниқланди

Тошкентда сайёҳ шикоятидан кейин рўйхатдан ўтмаган меҳмон уйи аниқланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси Тошкентда қонунбузарликлар билан ишлаётган рўйхатдан ўтмаган меҳмон уйини аниқлади, деб хабар берди идора матбуот хизмати.

Текширув ташаббускори 4–5 август кунлари оилавий «Бодомзор» меҳмон уйида яшаш учун брон қилган сайёҳ Ю. Амосова бўлди. Меҳмон уйи Боғи Эрам 2-тор кўчасида, Тошкент телеминораси ва Анҳор канали яқинида жойлашган.

4 август куни кечқурун рўйхатдан ўтиш жараёнида Амосова ўз ҳонасида шапалакқушларни кўриб қолган. Соат 22:30 да муассаса эгаларидан ёрдам сўраб мурожаат қилиш уринишлари самара бермаган ва меҳмон уйини тарк этишга мажбур бўлган. Шундан кейин у Туризм қўмитасига расмий шикоят йўллади.

Идора ходимлари Booking.com, Ostrovok ва MyBooking.uz платформаларидаги маълумотларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостелларнинг ягона реестридаги маълумотлар билан таққослашди. Текширув натижасида «Бодомзор» меҳмон уйи реестрда мавжуд эмаслиги ва қонунчиликка мувофиқ давлат рўйхатидан ўтмагани маълум бўлди.

Текширув натижаларига кўра, мурожаат Налог қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитасига уларнинг ваколати доирасида кўриб чиқиш учун юборилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг