Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Тошкентда саккизта янги туман солиқ инспекциялари раҳбарлари тайинланди

Тошкентда саккизта янги туман солиқ инспекциялари раҳбарлари тайинланди

Тошкентда саккизта янги туман солиқ инспекциялари раҳбарлари тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳридаги 8 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Солиқ қўмитаси раиси Фарруҳ Пўлатовнинг тегишли буйруқлари билан қуйидагилар туман солиқ инспекциялари бошлиқлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди: Учтепа туманига — Маликов Абдумухтор Абдугафурович, Янгиҳаёт туманига — Махмудов Мирқосим Азиз ўғли, Бектемир туманига — Бурхонов Жамшид Меликович, Чилонзор туманига — Кадиров Искандаржон Солижонович, Юнусобод туманига — Ташпулатов Камолиддин Юлдашевич, Мирзо Улуғбек туманига — Хатамов Улуғбек Актамович,Шайхонтоҳур туманига — Абдуваҳобов Наврўз Абдувахоб ўғли, Сергели туманига — Кабилов Фирдавс Шухратович солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Шунингдек, ўтган ҳафта Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг янги раҳбари ҳам тайинланди. Бошлиқ вазифасини бажарувчи этиб Жаҳонгир Мирпўлатов тайинланди. Илгари у Солиқ қўмитасида юридик шахсларга хизмат кўрсатиш департаментига раҳбарлик қилган.

Ушбу тайинловлар туман солиқ инспекциялари фаолиятини мустаҳкамлаш ва солиқ тўловчилар билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг