Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Тошкентда қиймати 200 миллион долларлик беш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонаси қурилиши давом этмоқда

Тошкентда қиймати 200 миллион долларлик беш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонаси қурилиши давом этмоқда

Тошкентда қиймати 200 миллион долларлик беш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонаси қурилиши давом этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев Озарбайжоннинг “PASHA Real Estate” компанияси раҳбари Элчин Гадимов билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳрида «Ritz-Carlton» бренди остида қурилаётган, умумий қиймати 200 миллион АҚШ доллари бўлган беш юлдузли меҳмонхона ва тураржой мажмуаси лойиҳасининг амалга оширилиш жараёни муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида Британиянинг Беной компанияси билан ҳамкорликда объектларнинг бош режаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда қурилиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Йил якунига қадар ерости иншоотларини қуриш босқичи якунланиб, биноларнинг устки конструкцияларини барпо этиш босқичи бошланиши режалаштирилган.

Учрашув якунида томонлар лойиҳани белгиланган муддатларда ва юқори сифат билан якунлаш учун барча зарур чораларни кўришга келишиб олдилар. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР