Валюта курслари 17/06/2025
$1 – 12715.13
UZS – -0.35%
€1 – 14730.48
UZS – 0.17%
₽1 – 161.75
UZS – 1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 05/06/2025 Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди

Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факультети очилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 3 июнь куни Тошкент давлат транспорт университетида Ўзбекистон – Хитой транспорт факультетининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев ҳамда университет раҳбарияти иштирок этди.

Тадбир доирасида Хитойнинг Шенси провинцияси делегацияси, жумладан, Шенси провинцияси Компартияси вилоят қўмитаси котибининг ўринбосари, губернатор Зҳао Ганг ва Чанган университети партия қўмитаси  котиби Чен Зҳижиан бошчилигидаги меҳмонлар университетга ташриф буюрди. Ташрифдан асосий мақсад — янги факультетнинг расмий очилишида қатнашиш, шунингдек, Чанган университети томонидан ажратилган 40 та магистратура ва PhDда ўқиш учун грант сертификатларини талабгорларга топширишдан иборат бўлди.

Шунингдек, мазкур ташриф давомида Тошкент давлат транспорт университети ва Чанган университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди. Ушбу ҳамкорлик икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Мазкур факультетнинг очилиши Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг таълим ва транспорт соҳаларида янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради. Бу ташаббус икки мамлакат ёшлари учун замонавий билим ва тажриба алмашинувини таъминлаш баробарида, келажакдаги йирик лойиҳалар учун рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг