Валюта курслари 21/10/2025
$1 – 12060.15
UZS – -0.4%
€1 – 14064.55
UZS – -0.74%
₽1 – 148.87
UZS – -0.15%
Қидириш
Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги кўмагида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми бўлиб ўтди.

Форумда икки мамлакатнинг вазирликлари, тармоқ бирлашмалари ва компанияларидан 100 дан ортиқ вакиллар, жумладан, “QazTrade” AJ, “Kedentransservis” AJ, “iMas Group”, “Medial Group”, “Asyl Dan Trade”, “StalTsink”, “Empire Food” ва бошқалар иштирок этдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев ҳамда Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазири ўринбосари Айдар Абилдабеков сўзга чиқиб, икки томонлама ҳамкорликнинг юқори даражасини ҳамда уни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирдилар.

2025 йил январь–сентябрь ойларида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 3,5 миллиард долларни (+16%) ташкил этди, шундан 1,1 миллиард доллар (+7%) Ўзбекистон экспортига тўғри келди. Ҳозирда мамлакатда 1157 та қозоқ капитали иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестиция муҳити тақдимоти, G2B ва B2B учрашувлар ўтказилди ҳамда озиқ-овқат саноати, қурилиш ва агро-саноат комплексида бир қатор ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг