Валюта курслари 13/10/2025
$1 – 12140.91
UZS – 0.14%
€1 – 14053.10
UZS – -0.29%
₽1 – 149.41
UZS – 0.15%
Қидириш
Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари учрашди

Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари учрашди

Тошкентда Ўзбекистон ва Афғонистон тадбиркорлари учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан Ўзбекистон-Афғонистон хусусий сектор вакилларининг бизнес учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда Афғонистондан 80 нафар тадбиркор ва Ўзбекистондан 200 дан зиёд компания вакиллари иштирок этмоқда. Учрашувлар озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, логистика ва авто эҳтиёт қисмлари каби 7 та йўналишда ташкил этилди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси раиси жаноб Муҳаммад Карим Ҳошимий ҳамда Афғонистон Ислом Амирлигининг Ўзбекистондаги элчиси Мавлави Абдул Ғаффор Баҳр иштирок этди.

Таъкидланишича, 2025 йил давомида Кобул ва Мозори-Шарифда ўтказилган тадбирларда 120 дан ортиқ ўзбек компанияси иштирок этиб, умумий қиймати 60 миллион АҚШ долларидан зиёд шартномалар имзоланди. Фақатгина август ойида Кобулда ўтган бизнес-форум якунларига кўра 45 дан зиёд келишувга эришилди.

Афғонистон бозорида Ўзбекистон Савдо уйлари фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, Кобул шаҳридаги Савдо уйи шоурум ва омборхонага эга бўлиб, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини тақдим этмоқда. Мозори-Шариф шаҳридаги Савдо уйи эса фармацевтика ва электр техникаси маҳсулотларига ихтисослашган.

2024 йил якунига кўра икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,134 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 30,7 фоизга ўсди. Шу билан бирга, ижобий савдо сальдоси 1,044 миллиард долларни ташкил этди.

Учрашув доирасида B2B форматидаги музокаралар ҳам ташкил этилиб, савдо ҳамкорлигини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвестициявий ташаббусларни муҳокама қилиш ҳамда Афғонистон бозорида экспорт салоҳиятини ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг