Валюта курслари 10/11/2025
$1 – 12060.27
UZS – 0.31%
€1 – 13916.35
UZS – 0.53%
₽1 – 148.87
UZS – 0.49%
Қидириш
Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон-Покистон бизнес форуми бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Тошкентда Ўзбекистон – Покистон бизнес форуми ва бизнес имкониятларига бағишланган конференция ўтди. Тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Равалпинди Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Форумда саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, логистика, қурилиш, ахборот технологиялари ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи 300 га яқин тадбиркор иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов, Равалпинди Савдо-саноат палатаси президенти Умар Шавкат ва бошқа мутасаддилар кириш сўзи билан очиб бердилар.

Икки томон вакиллари иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши, қўшма лойиҳаларни кенгайтириш ва тўғридан-тўғри ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар. Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари ва хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Форум доирасида B2B ва B2G учрашувлар ўтказилиб, қўшма ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Форум якунида қуйидаги ҳамкорлик меморандумлари имзоланди:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Равалпинди Савдо-саноат палатаси ўртасида;

Равалпинди Савдо-саноат палатаси ва Sky Electric ўртасида;

Caraway Pharmaceuticals ва Perfect Future Medicine ўртасида;

Neutrics Global (Pvt) Ltd ва ANT Group ўртасида;

Pak World Trade & Expo Centre ва BMCA ўртасида.

Ушбу ҳужжатлар икки мамлакат тадбиркорлик доиралари ўртасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг