Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 20/05/2025 Тошкентда Ўзбекистон-Франция олий таълим форуми бошланди

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олий таълим форуми бошланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 19–20 май кунлари Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон-Франция университети: истиқболлар ва ривожланиш” мавзусида олий таълим форуми бўлиб ўтмоқда.

Форумда Европа ва Франция ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби Анн-Мари Декот, Франциянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аурелия Буше, Пуатье, Ренн, Лион-2, Ҳавр-Нормандия каби нуфузли Франция университетлари раҳбарлари, Ўзбекистон олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳруҳ Далиев, шунингдек, Ўзбекистоннинг етакчи олийгоҳлари ректорлари, олимлар, халқаро ташкилотлар ва компаниялар вакиллари иштирок этмоқда.

Форумнинг асосий мақсади — икки мамлакат ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, истиқболли қўшма лойиҳалар ва таълим дастурларини муҳокама қилиш, амалиётга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Форум доирасидаги пленар мажлисда Ўзбекистон ва Франциянинг етакчи университетлари вакиллари иштирок этди. Унда таълим сифати, муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотлар ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Департаменти раҳбари Одил Абдурахмонов, Франция Ташқи ишлар вазирлиги Бош котиби Анн-Мари Декот, вазир ўринбосари Шоҳруҳ Далиев ва делегация аъзолари маърузалар билан иштирок этди.

Тадбирда Франция олий таълим тизимининг асосий тамойиллари, муҳандислар тайёрлашдаги тажриба, илмий тадқиқот институтлари фаолияти ва ўзбекистонлик талабалар учун имкониятлар ҳақида тақдимотлар ўтказилди.

Қолаверса, иштирокчилар Ўзбекистон олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва трансформация жараёнлари билан танишдилар.

Тадбир якунида савол-жавоб сессияси ва очиқ мулоқот ўтказилди. Форум икки томонлама учрашувлар форматида давом эттирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг