Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 02/05/2025 Тошкентда Ўзбекистон–Грузия бизнес-форуми ва B2B учрашувлар бўлиб ўтади

Тошкентда Ўзбекистон–Грузия бизнес-форуми ва B2B учрашувлар бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 21 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Грузия бизнес-форуми ва В2В учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Тадбирнинг асосий мақсади, икки давлат ўртасида ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш, ўзаро товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сонини ошириш ҳисобланади.

Форумда 150 га яқин логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати, туризм, улгуржи савдо ва бошқа соҳаларда фаолият юритадиган Грузия ишбилармон доира вакиллари иштироки кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг