Валюта курслари 23/10/2025
$1 – 12101.29
UZS – 0.75%
€1 – 14031.45
UZS – 0.53%
₽1 – 148.01
UZS – -0.05%
Қидириш
Тошкентда «Ўзбекистон — Финляндия» бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкентда «Ўзбекистон — Финляндия» бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкентда «Ўзбекистон — Финляндия» бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон — Финляндия» бизнес-форуми ташкил этилади.

Тадбир саноат инновациялари, кончилик, металлургия ва барқарор иқтисодий ҳамкорлик соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, аниқ амалий натижаларга эришишга қаратилган.

Форум доирасида икки давлат компаниялари ўртасида B2B ва G2B форматда учрашувлар ўтказилиб, ишбилармон доиралар вакиллари учун янги ҳамкорлик имкониятлари яратилади.

Эслатиб ўтамиз, Финляндия Республикаси Президенти Александр Стубб 2025 йил 30–31 октябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг