Тошкентда мобил ҳаво сифатини мониторинг қилиш лабораториялари 24/7 режимида ишлайди
Тошкентда мобил ҳаво сифатини мониторинг қилиш лабораториялари 24/7 режимида ишлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтда ҳаво сифатини мониторинг қилиш кучайтирилмоқда.
Экология ва иқлим ўзгариши бўйича миллий қўмита қошидаги Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда аналитик назорат марказининг мобил экологик лабораториялари Тошкентнинг барча туманларида 24/7 режимида ишлайди.
Ушбу лабораториялардан бири ҳозирда Юнусобод туманидаги Туркистон метро бекати атрофидаги ҳудудни кузатмоқда. Мутахассислар ифлосланиш кўрсаткичларини қайд этиб, маълумотларни тезкор равишда тегишли органларга етказмоқда.
Экология қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш учун фавқулодда вазиятларга жавоб бериш гуруҳи тузилганини таъкидламоқда.
Шаҳардаги ифлосланишни камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда чоралар кўрилмоқда.
Текширувлардан сўнг аниқланган ифлосланиш манбалари зарур чоралар кўриш учун ваколатли органларга юборилади.