Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2025 Тошкентда "Марказий Осиё – КАДҲК" стратегик мулоқотининг юқори мансабдор шахслари йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда "Марказий Осиё – КАДҲК" стратегик мулоқотининг юқори мансабдор шахслари йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кеча Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" стратегик мулоқотининг юқори мансабдор шахслари йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Марказий Осиёнинг барча давлатларидан делегациялар, шунингдек, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўмон, Саудия Арабистони ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) вакиллари иштирок этди.

Суҳбат чоғида икки минтақа ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган кенг кўламли масалалар, хусусан, "Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" стратегик мулоқотининг иккинчи саммитига тайёргарлик кўриш ишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев, Кувайт ташқи ишлар вазири ўринбосари Нажиб Ал-Бадр, КАДҲК бош котиби ўринбосари Али Ал-Увайшик очиб берди.

Шунингдек, турли йўналишларда ҳудудлар ўртасидаги шериклик муносабатларини чуқурлаштириш муҳим аҳамият касб этиши ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш зарурлиги қайд этилди. Сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган аниқ тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро ҳамкорликнинг кўп томонлама механизмларини фаол ривожлантириш ва Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга содиқ эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг