Тошкентда “Made in Afgʻoniston Expo 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади

Тошкентда “Made in Afgʻoniston Expo 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади

Тошкентда “Made in Afgʻoniston Expo 2026” кўргазмаси бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25–28 март кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Made in Afghanistan Expo – Tashkent 2026” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли тадбирда иштирок этиш мақсадида Афғонистон Савдо ва инвестиция палатаси раиси Муҳаммад Карим Ҳошимий бошчилигида 120 нафарга яқин ишбилармонлар делегацияси Тошкентга етиб келди.

Кўргазма Афғонистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва хизматларни намойиш этиш, шунингдек, икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим платформа ҳисобланади.

Тадбир доирасида ўзбекистонлик ва афғон тадбиркорлар ўртасида B2B учрашувлар, бизнес мулоқотлар ва янги ҳамкорлик келишувларини имзолаш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг