Валюта курслари 13/03/2026
$1 – 12102.39
UZS – -0.27%
€1 – 13990.36
UZS – -0.55%
₽1 – 153.08
UZS – -0.21%
Қидириш
Тошкентда Корея Бизнес Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Корея Бизнес Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда Корея Бизнес Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Ўзбекистон Республикасидаги Корея Республикаси Элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Корея бизнес кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус вакиллари, корейс компаниялари ҳамда бизнес доиралари, шунингдек халқаро молия институтлари - Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкининг минтақавий офислари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида иштирокчилар Ўзбекистонда корейс бизнеси иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг жорий ҳолатини, шунингдек уларни амалга ошириш жараёнида юзага келаётган қатор амалий масалаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, лойиҳаларнинг инфратузилма таъминоти ҳамда ихтисослаштирилган техникани олиб кириш учун божхона шароитларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон томони алоҳида равишда жорий йилда Корея Республикасида ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар доирасида инвестиция кун тартибини биргаликда ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг