Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Тошкентда иситиш мавсуми босқичма-босқич якунланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда 24 мартдан иситиш мавсумини босқичма-босқич якунлаш бошланади. Қарор баҳорги илиқ об-ҳаво барқарорлашгани ва турар жойларда қулай ҳарорат шароитини таъминлаш заруриятини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

Яқинлашиб келаётган байрам кунларида аҳоли қулай шароитда дам олиши учун иссиқлик таъминоти сақлаб қолинади.

Босқичма-босқич ўчириш ҳароратнинг кескин ўзгаришларини олдини олиш, муҳандислик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда коммунал инфратузилмага тушадиган юкламани камайтириш имконини беради.

Шаҳар хизматлари кучайтирилган тартибда ишлашда давом этади, иссиқлик таъминоти тизимларининг фаолиятини доимий мониторинг қилиб боради ва зарурат туғилганда тезкор чора кўради.

Мазкур ёндашув ресурслардан оқилона фойдаланишга ва шаҳарни иситиш мавсумини тўлиқ якунлашга тайёрлашга хизмат қилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг