Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда икки автомобиль тўқнашди, икки киши жароҳатланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Мирабод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, натижада икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 23 март куни тахминан соат 23:50 да Нукус ва Амир Темур кўчалари чорраҳасида юз берган. Malibu-2 ва Spark русумли автомобиллар тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Malibu-2 ҳайдовчиси ҳамда Spark автомобили йўловчиси жароҳат олган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ҳолат сабабларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.