Тошкентда Ҳиндистоннинг иккинчи аёллар кинофестивали «Sashakt Nari – Celebrating Womanhood» бўлиб ўтади
Тошкентда Ҳиндистоннинг иккинчи аёллар кинофестивали «Sashakt Nari – Celebrating Womanhood» бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистондаги Ҳиндистон элчихонаси Тошкент шаҳрида 2026 йил 13–15 март кунлари Ҳиндистоннинг иккинчи аёллар кинофестивали «Sashakt Nari – Celebrating Womanhood» ўтказилишини эълон қилди.
Тадбир Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган бўлиб, Ҳиндистон Ахборот ва эфирга узатиш вазирлиги, Ҳиндистон Миллий кинони ривожлантириш корпорацияси кўмагида ҳамда Ўзбекистон Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.
Фестиваль доирасида ҳаётдаги қийинчилик ва синовларни жасорат, матонат ва сабр-тоқат орқали енгиб ўтаётган аёллар тақдирига бағишланган машҳур ҳинд фильмлари намойиш этилади.
Кино намойишлари Миллий кинематография санъати саройида — «Панорама» кинотеатрида бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар барча кино ишқибозларини фестивалга ташриф буюриб, оила аъзолари ва дўстлари билан бирга фильмлар томоша қилишга чорлаб, замонавий кинематографияда аёллар ҳақидаги ҳикоялар ва илҳомлантирувчи образларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.