Тошкентда Gentra автомобили қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, светофорни ағдариб юборди
Тошкентда Gentra автомобили қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, светофорни ағдариб юборди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шанба куни кечқурун Тошкентнинг марказий қисмида, Нукус кўчасида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Қора рангли Gentra автомобили қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетиб, жиддий шикаст олган ва светофорни синдириб юборган.
Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, Гентра автомобилини 19 ёшли А. О. бошқарган. Глинкa кўчаси билан кесишган ҳудудда у шу йўналишда ҳаракатланаётган Nexia 3 автомобили билан тўқнашган.
Зарба натижасида Gentra бетон ажратгичдан ошиб ўтиб, чорраҳада турган Cobalt автомобилига ҳам тегиб кетган.
Ҳодиса жойига етиб келган тез ёрдам Gentra ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга юқори тезлик сабаб бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспексияси кўчанинг ушбу қисмида тезликни ошириш мунтазам равишда қайд этилишини таъкидлади.