Валюта курслари 02/12/2025
$1 – 11895.57
UZS – -0.38%
€1 – 13826.22
UZS – 0.08%
₽1 – 152.98
UZS – 0.2%
Қидириш
Тошкентда ФИДЕ Жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаров тантанали кутиб олинди

Тошкентда ФИДЕ Жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаров тантанали кутиб олинди
 

Тошкентда ФИДЕ Жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаров тантанали кутиб олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун Тошкент халқаро аэропортига миллий авиакомпания Uzbekistan Airways’нинг Деҳлидан учиб келган HY-424 рейси қўнди. Унинг бортида ФИДЕ Жаҳон кубоги ғолиби ва турнир тарихидаги энг ёш чемпион — 19 ёшли гроссмейстер Жавоҳир Синдаров бор эди.

Чемпионнинг ғалабали қайтиши муносибати билан аэропортнинг ички авиалиниялар терминалида тантанали учрашув ташкил этилди. Синдаровни табриклаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, спорт ташкилотлари вакиллари, шахматчи ҳамкасблари, шунингдек, ёш гроссмейстернинг яқинлари келди.

Кеча Жавоҳир Синдаров финалда хитойлик шахматчи Вэй И устидан муносиб ғалаба қозониб, Жаҳон кубогида зафар қучди ва 2026 йил Претендентлар турнирига йўлни таъминлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Синдаровга шахмат соҳасидаги улкан ютуқлари учун «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонини берди.

Давлат раҳбари чемпионинг хизматларини эътироф этиб, унга уч хонали квартира топширди, спортчининг мураббийларига эса пул мукофотлари белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг