Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкентда эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олимпия шаҳарчасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан энг кучли спортчиларни бирлаштирган эркин кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда.
Биринчи куни эркаклар ўртасида бешта вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Чемпионлар:
Асадбек Саидтураев (57 кг гача),
Санжарбек Рустамбеков (65 кг гача),
Бегижон Қўлдашев (74 кг гача),
Бобур Исломов (86 кг гача),
Отабек Назирбоев (97 кг гача).
Мусобақа давом этмоқда.
Қолган вазн тоифаларида медаллар яқин кунларда топширилади.