Тошкентда электробус ва автомобил уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Тошкентда электробус ва автомобил уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9-декабрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Ислом Каримов кўчасида электр автобус ва енгил автомобил пиёдани уриб юборди, деб хабар берди Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспексияси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, ҳодиса тахминан соат 22:30 ларда светофор билан тартибга солинмаган пиёдалар йўлакчасида содир бўлган. Yutong электробус ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Шу вазиятда автобус зарбидан пиёда қарама-қарши йўналишга йиқилган ва Ҳавал русумли автомашина ҳам ушбу пиёдани уриб юборган.
Пиёда ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари давом этмоқда.