Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 26/06/2025 Тошкентда Citigroup ваколатхонаси очилади

Тошкентда Citigroup ваколатхонаси очилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Citigroup компаниясининг мижозлар билан ишлаш бўйича бош директори Девид Ливингстон бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Citigroup — ривожланаётган бозорлар бўйича катта тажрибага эга бўлган, дунёдаги етакчи молиявий корпорациялардан биридир. Бундай тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистонни минтақавий молиявий марказга айлантиришга қаратилган стратегик мақсадларга мос келади.

Томонлар инвестицияларни жалб этиш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Яқин кунларда Citigroup Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очишни режалаштираётгани таъкидланди — бу амалга оширилаётган барча лойиҳалар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг