Тошкентда банк ходими пора олаётганда ушланди
Тошкентда банк ходими пора олаётганда ушланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида йирик акциядорлик тижорат банки ходими 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги ноқонуний пулни олаётган вақтида ушлаб олинди.
Тезкор тадбир Тошкент шаҳри бўйича Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш департаменти томонидан ўтказилди.
Маълум бўлишича, ушланган шахс эксперт фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлиб, ўз алоқалари орқали Самарқанд вилоятидаги банклардан бирига 1 миллиард 250 миллион сўм миқдорида кредит олишда ёрдам беришни ваъда қилган.
Ҳозирги кунда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг барча ҳолатлари ҳамда эҳтимолий иштирокчиларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.