Тошкентда автобус ажратилган йўлакда 13 ёшли қизчани уриб кетди

Тошкентда автобус ажратилган йўлакда 13 ёшли қизчани уриб кетди

Тошкентда автобус ажратилган йўлакда 13 ёшли қизчани уриб кетди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 

 

Тошкент шаҳрида 18-сонли автобус Шота Руставели кўчасида ажратилган йўлакда 13 ёшли қизчани уриб кетди. Ҳодиса 2 апрель куни соат 12:40 атрофида содир бўлган. Воқеа жойидан олинган фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компанияси маълум қилишича, транспорт воситасини 51 ёшли ҳайдовчи бошқарган бўлиб, унинг умумий меҳнат стажи 25 йилни ташкил этади, шундан бир йили мазкур ташкилотда фаолият юритган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизча йўлни пиёдалар ўтиш жойидан ташқарида ва светофорнинг тақиқловчи сигналида кесиб ўтган.

Ҳайдовчи жабрланганга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, тез тиббий ёрдам бригадасини чақирган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар уни Республика ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказига олиб борган.

Шифокорларнинг дастлабки хулосасига кўра, қизчада мия чайқалиши аниқланган ва у мутахассислар назорати остида.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг