Тошкентда Aviator Korzinka дўконида ёнғин содир бўлди, барча фуқаролар эвакуация қилинди
Тошкентда Aviator Korzinka дўконида ёнғин содир бўлди, барча фуқаролар эвакуация қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бугун, 31 январь куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув хизматига Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган Aviator Korzinka дўкони биносида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушди, деб маълум қилди Ўзбекистон ФВВ.
Қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 15:53 да етиб борди.
Барча фуқаролар эвакуация қилинган, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда. Вазирлик маълумотига кўра, вазият Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув хизмати томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ёнғинни бартараф этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икрамов раҳбарлигида олиб борилмоқда.