Тошкентда «ақлли» автобус бекатлари ўрнатилмоқда
Тошкентда «ақлли» автобус бекатлари ўрнатилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда камералар ва фавқулодда ёрдам тугмалари билан жиҳозланган «ақлли» автобус бекатларини ўрнатиш бошланади. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЕМ) матбуот хизмати хабар қилди.
Ҳар бир бекат икки дона видеокамера билан жиҳозланади, улар марказлашган кузатув тизимига уланади, шунингдек фавқулодда ҳолатлар учун «SOS» тугмаси ўрнатилади. Бундан ташқари, имконияти чекланган фуқаролар учун махсус кутиш жойи ҳам назарда тутилган.
Бекатларда автобуслар ҳаракати жадвали кўрсатилган электрон таблолар ва тезкор харидлар учун вендинг аппаратлари пайдо бўлади. Идора маълумотига кўра, бундай янгиликлар пойтахтда жамоат транспорти хавфсизлиги, қулайлиги ва технологик даражасини оширади.
Аввалроқ шаҳар ҳокимияти бекатлардаги савдо нуқталарини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Бу йўловчилар учун эркин ҳудуд яратиш ва шаҳар транспорт хизмати сифатини яхшилашга қаратилган.