Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 18 август куни соат 04:00:07 да Ўзбекистон ҳудудида магнитудаси 2,9 бўлган зилзила қайд этилди.
Ер қимирлаши эпицентри Тошкент вилояти Паркент туманида, 10 километр чуқурликда жойлашган. Унинг координаталари 41,12° шимолий кенглик ва 69,45° шарқий узунликни ташкил этди.
Эпицентрда силкиниш кучи 3 баллга етди. Юқоричирчиқ туманида — эпицентрдан 7 километр масофада 2–3 балл, Ўртачирчиқ туманида — 11 километр масофада 2 балл, Нурафшон шаҳрида — 12 километр масофада 2 балл даражасида сезилди.
Бектемир туманида силкиниш 16 километр масофада 2 баллни, Янгихаёт ва Яшнобод туманларида эса 20 километр масофада 2 баллни ташкил этди. Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа жануби-шарқий йўналишда 25 километрни ташкил қилди.