Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент вилоятида йўқолган боланинг жасади ариқдан топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилояти Уртачирчиқ туманида йўқолган боланинг жасади топилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, 17 август куни 23 ёшли аёл 16 август куни уйидан чиқиб кетиб, қайтмаган 4 ёшли ўғли М.Б. йўқолгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган.
Ҳодиса жойига тегишли идора ва тезкор-тергов гуруҳи вакиллари етиб борган. Боланинг жасади 18 август куни «Янгитурмуш» маҳалласидан ўтувчи ариқдан топилган. Экспертлар жасадда ҳеч қандай зўравонлик изларини аниқламадилар.
Туман прокуратураси ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.