Тошкент вилоятида пора эвазига суд ҳукмини ўзгартириб бермоқчи бўлган адвокат ушланди
Тошкент вилоятида пора эвазига суд ҳукмини ўзгартириб бермоқчи бўлган адвокат ушланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан адвокатлик бюроларидан бирига тегишли адвокат 10 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, адвокат суд тизимидаги алоқалари орқали маҳаллий фуқарога нисбатан аввал чиқарилган суд ҳукмини ўзгартиришни, яъни икки йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига алмаштиришни ваъда қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХда таъкидланишича, бундай ҳуқуқбузарликлар ҳақида фуқаролар 1520 қисқа рақами орқали хабар беришлари мумкин, бунда маълумотлар махфийлиги кафолатланади.