Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Тошкент вилоятида «Great Silk Road Business Cooperation Forum» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент вилоятида «Great Silk Road Business Cooperation Forum» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент вилоятида «Great Silk Road Business Cooperation Forum» халқаро бизнес-форуми бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 13–14 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Chimgan Resort» меҳмонхонаси ҳудудида «Чегарасиз ҳамкорлик» шиори остида «Great Silk Road Business Cooperation Forum» халқаро бизнес-форуми ўтказилади.

Форумда Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжондан ташриф буюрувчи 300 дан ортиқ бизнес етакчилари, шунингдек савдо ва инвестициялар вазирликлари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Форум Марказий Осиё мамлакатлари ва Озарбайжон ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда саноат кооперациясини кенгайтиришда муҳим минтақавий майдонга айланиши, шунингдек иқтисодий ҳамкорликнинг янги шаклларини илгари суришга катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Форум дастуридан ўрин олган асосий тадбирлар:

"Марказий Осиё ва Озарбайжон ҳамкорлигининг янги истиқболлари" мавзусидаги пленар сессия

савдо, транспорт ва логистика, саноат, энергетика, технология ва инновациялар йўналишларида панел муҳокамалари

В2В учрашувлар ва инвестиция лойиҳалари тақдимотлари

«Галстуксиз мулоқот» форматидаги очиқ фикр алмашуви.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг