Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Тошкент вилоятида болаларга диний таълимни ноқонуний тарзда ўқитиш фаолиятига чек қўйилди

Тошкент вилоятида болаларга диний таълимни ноқонуний тарзда ўқитиш фаолиятига чек қўйилди

Тошкент вилоятида болаларга диний таълимни ноқонуний тарзда ўқитиш фаолиятига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хусусий уйларда болаларга динни ўқитиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятни фош этиб, унга барҳам берди.

Тегишли билим ва рухсатномаларга эга бўлмаган икки нафар қариндош яширин «ҳужра»лар ташкил этиб, у ерда болаларни ўқитиш эвазига пул маблағлари олган, айрим ҳолларда эса вояга етмаганларга нисбатан жисмоний зўравонлик қўллаган.

Тошкент вилояти ИИББ маълумотларига кўра, ҳудудий ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Зангиота туманининг «Чинор» маҳалласида яшовчи 44 ёшли фуқаро ва унинг 65 ёшли холаси икки нафар яшаш хонадонини яширин диний таълим бериш учун мослаштиргани аниқланган.

Уйлардан бирида 10 нафар, иккинчисида эса 5 нафар бола бўлиб, уларнинг яшаши ва машғулот олиб бориши учун шароит яратилган.

Ҳар бир бола учун улар ойига бир миллион сўмдан 300 АҚШ долларигача маблағ олган.

Аниқланган қоидабузарликлар муносабати билан болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган ота-оналарга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.

Ноқонуний «ҳужра» ташкил этган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-2-моддаси 2-қисми («Диний таълимотларни ўқитиш тартибини бузиш») бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг